Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади
Эмитент номи–“Когон ёғ-экстракция заводи” акциядорлик жамияти (Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси 5-уй);
Эмитентнинг фаолият соҳаси – ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш;
Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 21 ноябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;
Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 51,0 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 25 938 836 (йигирма беш миллион тўққиз юз ўттиз саккиз минг саккиз юз ўттиз олти) дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 343,54 (уч юз қирқ уч сўм 54 тийин) сўм;
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 2335,95 (икки минг уч юз ўттиз беш сўм 95 тийин) сўм;
Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи –
60 591 823 954,2 (олтмиш миллиард беш юз тўқсон бир миллион саккиз юз йигирма уч минг тўққиз юз эллик тўрт сўм 20 тийин) сўм;
Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 17 472 603 115,48 (ўн етти миллиард тўрт юз етмиш икки миллион олти юз уч минг бир юз ўн беш сўм 48 тийин) сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 1 (бир) та;
Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.
Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.
Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.
Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
Манзил: Бухоро шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 10-уй.
Телефон рақами: 0-365) 221-53-30
Телефакс рақами: (0-365) 221-70-40
Электрон почта манзили: buxoro@davaktiv.uz
Веб-сайт: www.davaktiv.uz
Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru
сайт: www.ndvakt.uz
Эмитент: “Когон - ёғ экстракция заводи” АЖ
Манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 5-а уй
Мурожаат учун телефонлар: (0-365) 522-24-60, (0-365) 522-34-55
Электрон почта манзили: info@kogonyog.uz.
Веб-сайт: www.kogonyog.uz.
Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.