| 1. |
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича: “Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш”. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. Йиғилиш саноқ комиссияси аъзолари 3 кишидан иборат қилиб қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1) Ш.Абдурахмонова, 2) Д.Х.Халходжаева ва 3) М.М.Юлдашева |
| 2. |
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича: Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш; Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. Кун тартибидаги асосий масалаларга 10 минутгача, қолган масалаларга 5 минутгача вақт берилиши, сўзга чиқувчиларга ҳар бир масаладан сўнг сўзга чиқиш ва уларнинг ҳар бирига 3 минутгача вақт ажратилиши таклифи тасдиқлансин; |
| 3. |
“Чилонзор буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти ижроия органи ҳамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин (ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). |
| 4. |
Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан “Balans-inform-audit” МЧЖнинг халқаро ва миллий аудит стандартларига кўра ижобий аудиторлик текширувлари хулосалари инобатга олинсин (ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). |
| 5. |
Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин (ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
| 6. |
Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобварағи тасдиклансин:Жамиятда 2022 йил якунлари бўйича 20365443,0 минг сўм соф фойда ўрнига 26.210.009,0 минг сўм соф фойда олинганлиги, соф фойдани ўсишига асосий сабаб савдо дўконлари ижара ҳуқуқи сотилишидан 36,3 млрд сўм тушганлиги таъсир кўрсатганлиги, ушбу ижара ҳуқуқидан тушган пул маблағининг бир қисми солиқ сифатида тўлангани, бир қисми дўконларни қурилиши учун ўтказиб берилгани, пул маблағининг бир қисми қурилиш ҳужжатларига, смета ҳужжатларига сарфлангани, лекин қурилиш харажатлари сметада харажат сифатида кўрсатилмай, соф фойданинг ичида кўрсатилганлиги, шунингдек, 2022 йилда кўп қаватли автотўхташ жойи қурилишининг иккинчи босқичи бошланганлиги инобатга олинган ҳолда ҳамда жамият ташқи аудитори томонидан берилган ижобий аудиторлик хулосасига, шунингдек, жамиятнинг бухгалтерия баланс кўрсаткичларига мувофиқ, 2022 йил якуни бўйича олинган 26210009,5 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли қонуни 12-бандида “Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан) 2023 йилнинг 1 июлига қадар 2022 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2023 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилади. Шунингдек, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин қазиб олувчи корхоналар 2022 ва 2023 йиллардаги соф фойдасининг 100 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар тарзида ўтказади” деб белгилаб қўйилганидан келиб чиқиб, соф фойдани 50% қисми яъни, 13105004750 сўми акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин, жамиятнинг захира жамғармасига соф фойдани 5% қисми, яъни 1.310.500.475 сўм ажратилсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги 775-сонли қароридан келиб чиқиб соф фойданинг 2,15% қисми, яъни 563515204 сўми жамият ижроия органи раҳбарига ажратилсин, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ кенгаш аъзоларига соф фойдани 1,05% қисми, яъни 275205100 сўм ажратилсин ва қолган маблағ яъни, қурилишга йўналтирилган ва сметада соф фойда сифатида кўринган маблағ ва жамиятни ривожлантириш мақсадларига йўналтирилиши кўзда тутилган маблағ, жами бўлиб, 10.955.783.971 сўми Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 41 моддаси (41.4) ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 48-моддаси (48.3.) талабларидан келиб чиқиб, капитализация йўли билан жамият устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан оширишга йўналтирилсин(ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
| 7. |
Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ, кейинчалик ўзгартириш киритиш шарти билан тасдиқлансин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин (ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
| 8. |
Жамият акциядорларининг 2022 йил 4 апрелда ўтказилган навбатдаги Умумий йиғилиш қарорига мувофиқ жамият директори Т.Азимовнинг меҳнат шартномаси 3 йил муддатга тузилгани инобатга олинсин ва жамиятда 2022 йилда ижобий кўрсаткичларга эришишда жамият раҳбарининг ҳиссаси катта бўлганлиги, жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариши ҳолати, ҳар чорак якуни бўйича ҳисоботларининг даврийлиги инобатга олиниб, унинг меҳнат шартномаси муддатини давом эттирилишига эътироз бўлмагани маълумот учун қабул қилинсин. (Ёқлаган 33191299635 – 100 %, Қарши 0 – 0 %, Бетараф 0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %). |
| 9. |
Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин: 9.1. Раззоқов Аҳад Анварович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33191299635 та овоз 9.2. Арифов Равшан Абдуллаевич (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33191299635 та овоз 9.3. Ганиев Дилмурод Иркинович- (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили) 33191299635 та овоз 9.4. Расулов Отабек Райимберди ўғли (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33191299635 та овоз 9.5. Каримов Малик Рахимович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33191299635 та овоз 9.6. Камолов Толмас Каримович- акциядор 33191299635 та овоз 9.7. Туляганов Файзулла Абдуллаевич- акциядор 33191299635 та овоз 9.8. Нарбеков Шухрат (мустақил аъзо) 32495047125та овоз 9.9. Жўраев Шерали Абдуваҳҳоб ўғли- акциядор 33191299635та овоз |
| 10. |
Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қабул қилинсин ва жамият кузатув кенгаши ҳамда ижроия органига корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини янада яхшилаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин (ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
| 11. |
Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудитори этиб “Balans-Inform-Audit” XF тасдиқлансин ва унинг хизмат ҳақининг энг кўп миқдори халқаро стандарт асосларида аудит кўриги учун 20,0 млн сўмгача, миллий стандарт асосларида аудит кўриги учун 20 млн сўмгача этиб белгилансин. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. |
| 12. |
12. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган жами 247.896.933 сўм дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин. Бунда 2019 йил якуни бўйича жамият акциядорлари умумий йиғилиши 2020 йил 12 июнда ўтганлиги муносабати билан 2019 йил якуни бўйича ҳисобланган ва акциядорлар томонидан олиб кетилмаган дивидендлар 2023 йил 12 июн ҳолатига жамият даромадларига олиниши изоҳи маълумот учун қабул қилинсин. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. |
| 13. |
Мазкур йиғилиш қарори ижросини таъминлаш жамият ижроия органига юклатилсин. |