| 1 |
Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: 1) И.Йигиталиев – саноқ комиссияси раиси; 2) С.Орипов – саноқ комиссияси аъзоси; 3) Р.Асқаров – саноқ комиссияси аъзоси. |
| 2 |
Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 3 |
Жамият ижроия органи раҳбарининг 2022 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
Жамият ижроия органи раҳбарининг 2022 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
«TTT-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича 2023 йил 30 апрелдаги Миллий стандартларга мувофиқ, ҳамда 2023 йил 30 апрелдаги Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқлансин. |
| 6 |
1. Жамият кузатув кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва Кузатув кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 7 |
1. Жамиятнинг 2022 йил якуни буйича соф фойдаси 36 119 906 121сўмни куйидагича тақсимлансин: – соф фойданинг 5 632 981 224 сўми акциядорларга дивидент тўлаш учун йўналтириш,( 5 632 981 224 сўм / жами акциялар сони 2 239 308 дона = 1 дона оддий ва имтиёзли акция учун акция учун 2 515.5 сўмдан); - соф фойданинг қолган 29 886 924 897 сўми келгуси йилларда акциядорлар умумий йиғилишида тақсимлаш учун тақсимланмасдан қолдирилсин. 2. Дивидендлар мазкур йиғилиш қарори қабул қилинган кундан эътиборан олтимиш кун ичида тўлансин. - дивидендларни тўлашни бошлаш санаси: 04 июл 2023 йил. - дивидендларни тўлашни тугатиш санаси: 04 сентябр 2023 йил. 3. Дивидендлар белгиланган тартибда ва юқорида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш ва нақд пулкўринишида амалга оширилсин. |
| 8 |
1. “Бағдод пахта тозалаш” АЖ Бош директори Абдуллаев Абдурахим Абдухалимович билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати жамият акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича ўтказиладиган навбатдаги умумий йиғилишигача узайтирилсин. 2. Жамият номидан Бош директор Абдуллаев Абдурахим Абдухалимович билан меҳнат шартномасини (шартномани амал қилиш муддати – 2023 йил якуни бўйича ўтказиладиган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишигача) имзолаш ваколати Кузатув кенгаши раисига берилсин. 3. Жамият Бош директори А.Абдуллаевга: - ўз вазифаларини бажариш даврида барча бирламчи ва банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳамда жамият Уставида белгиланган ваколат ва мажбуриятлардан қонун доирасида фойдаланиш ҳуқуқи берилсин; -“Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш Лойиҳа офиси хамда “Фарғонапахтасаноат” ҲАБ томонидан бажарилиши белгиланган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида амалга ошириш вазифаси юклатилсин. |
| 9 |
1. 2023 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: - Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “TTT-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори 11 000,0 минг сўм белгилансин; - Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “TTT-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори 11 000,0 минг сўм белгилансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномаларни тузсин; - қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ҳамда хулосаларни киритсин. |
| 10 |
1. Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес режаси қониқарли деб топилсин ва ижро учун қабул қилинсин. |
| 11 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин: 1) Махкамов Абдухалим Сатторович - “Фарғонапахтасаноат” ХАБ тугатиш комиссияси раиси; 2) Фармонов Бахтиёр Боходирович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти худудий бошқармаси бўлим бошлиғи, 3) Ўринов Дониёр Шакирович- Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти худудий бошқармаси бўлим бошлиғи, 4) Ашуров Шерзод Сайфутдинович “Ўзпахтасаноат”АЖда бош мутахассис, 5) Халилов Ботиржон Абдугаффарович - “Фарғонапахтасаноат” ХАБ тугатиш комиссияси аъзоси; 6) Юнусов Комилжон Фозилович-мустақил аъзо, 7) Қодиров Адхамжон Мелиевич - акциядор; 8) Абдуллаев Улуғбек Адхамович - акциядор; 9) Маннанов Акрамджон Акбарович |
| 12 |
Жамият ходимларининг штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
1. Жамиятнинг янги тахрирда устави иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: -қонунчиликда белгиланган муддатда ва тартибда жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин; |