РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24,3
Цена последний сделки : 24,3 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 4 150
Цена последний сделки : 4 150 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 2 302
Цена последний сделки : 2 302 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 950
Цена последний сделки : 950 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 1 550
Цена последний сделки : 1 550 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 9,43
Цена последний сделки : 9,43 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 29,95
Цена последний сделки : 29,95 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 3 495,99
Цена последний сделки : 3 495,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024
Цена закрытия : 1,12
Цена последний сделки : 1,12 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 11.12.2024

Существенные факты

EMITENTNING NOMI/НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА/ISSUER'S NAME

Акционерное Общество "Farg'ona yog'-moy"
АО "Farg'ona yog'-moy"
FAYM

ALOQA MA’LUMOTLARI/КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ/CONTACT INFORMATION

Ферганская область
Г.Фергана, ул.Меъмор, 9
fyom@inbox.ru
fyom@inbox.ru

MUHIM FAKT TO‘G‘RISIDA AXBOROT/ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ/MATERIAL FACT INFORMATION

08
Kuzatuv kengashi tarkibidagi o'zgarish/Изменение в составе наблюдательного совета/Change in the composition of the Supervisory Board
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
1 Хайдаров Жахонгир Бахтиярович Вазирлар Махкамаси бош мутахассис 0 0 0 0
2 Эшниёзов Жамолбек Умидович Вазирлар Махкамаси бош мутахассис 0 0 0 0
3 Сангилова Азиза Бахтияровна Давактив агентлиги Давактив агентлиги 0 0 0 0
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
1 Хаджиев Анвар Одилович (“OSIYO OLTIN SOVUNI” МЧЖ директор 0 0 0 0
2 Суюнов Бобомурод Мамаражабович хусусий тадбиркор хусусий тадбиркор 0 0 0 0
3 Муминов Шерзод Тешаевич хусусий тадбиркор хусусий тадбиркор 0 0 0 0
Обўая собрание акционеров
26.06.2023
05.07.2023
“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши БАЁНИ Йиғилиш ўтказилган сана: 26 июн 2023 йил Йиғилиш ўтказилган вақт: соат 11-00 Йиғилиш ўтказилган жой: Фарғона шахри, Меъмор кўчаси 9 уйда жойлашган жамият мажлислар зали Жамиятнинг овоз берувчи акциялари умумий сони - 3 643 308 дона; Жамиятнинг рўйхатга олинган овозлар сони - 3 102 092 дона Умумий йиғилиш кворуми - 85,15 % Қатнашдилар: № т/р Ф.И.Ш. Акциядорнинг номи Акциялар сони, дона Улуши, (%) 1. Фармонов Бахтиёржон Давлат активларини бошқариш агентлигининг вакили (15.06.2023 й.даги 03/09-3-17/2793-сонли ишончнома) 2012075 55,23 2. Маматқулов Рустамжон Хабибуллаевич “OSIYO OLTIN SOVUNI” МЧЖнинг вакили (26.06.2023 й.даги 01-06-23-сонли ишончнома) 1083425 29,74 3. Қаюмов Бунёджон Жисмоний шахс, акциядор 428 0,01 4. Хусанов Қаҳҳоржон Жисмоний шахс, акциядор 1500 0,04 5. Эргашев Икром Жисмоний шахс, акциядор 980 0,03 6. Холматов Бахтиёр Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 7. Гафурова Ирода Жисмоний шахс, акциядор 512 0,01 8. Саидбурхонова Нафиса Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 9. Камолова Юлдузхон Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 10. Жалолов Иқроржон Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 11. Тиллабоева Махпуза Жисмоний шахс, акциядор 772 0,02 12. Эшматова Дилфуза Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 13. Якубова Умидахон Жисмоний шахс, акциядор 428 0,01 14. Рўзматова Тўлқиной Жисмоний шахс, акциядор 428 0,01 ЖАМИ: 3 102 092 85,15 Йиғилиш раиси: Б.Фармонов – Давлат активларини бошқариш агентлигининг вакили. Йиғилиш котибаси: И.Гафурова Кун тартиби: 1. 2022 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш. 2. 2022 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш. 3. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш. 4. 2022 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш. 5. 2023 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. 6. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 7. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш. 8. Жамият бошқаруви раисини сайлаш. 9. Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш. 10. 2018 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисмини жамият фойдасига олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида. Сўзга чиқдилар: Йиғилишда қатнашган “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорлари томонидан йиғилиш раиси этиб, бир овоздан Давлат активларини бошқариш агентлигининг вакили Б.Фармоновни сайлашди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов навбатдаги йиллик умумий йиғилишига келган акциядорларни рўйхатга олиш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди. Саноқ комиссиясининг раиси йиғилишда умумий 3 643 308 та овозга эга бўлган 1254 та акциядорлардан 3 102 092 та овозга эга бўлган 14 та акциядорлар қатнашаётганлигини маълум қилди. Бу умумий овозлар сонининг 85,15 % ини ташкил қилади. Йиғилишда кворум мавжуд. Йиғилиш раиси йиғилишни очиқ деб эълон қилишни таклиф этди ва ушбу таклифни овозга қўйди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Йиғилиш раиси йиғилишни ўтказиш учун ишчи президиум сайлашни таклиф этди ва унинг сони ҳамда таркиби бўйича таклиф киритишларини сўради. “Ишчи президиуми 2 кишидан иборат бўлсин”, деган таклиф тушди ва овозга қўйилди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ “Ишчи президиумига қуйидагилар сайлансин”, деган таклиф тушди: Раис: Б.Фармонов - Давлат активларини бошқариш Агентлиги ишончли вакили, йиғилиш раиси. Аъзолари: Б.Қаюмов - “Фарғона ёғ-мой” АЖ бошқарув раиси; Йиғилиш котибаси: И.Гафурова. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” – йўқ Йиғилиш раиси Б.Фармонов кузатув кенгаши томонидан тузилган саноқ комиссиясининг сони ва таркибини эълон қилди ҳамда уни тасдиқлашни таклиф этди. Саноқ комиссияси И.Эргашев, С.Джурабаева, Н.Саидбурхановалар таркибида тузилган. Ушбу таклиф овозга қўйилди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ Йиғилиш раиси саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини маълум қилди. Йиғилиш раиси кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди ва умумий йиғилишнинг қуйидаги регламентини таклиф қилди. Маърузачиларга – ҳар бир масала бўйича 10 минутгача, музокараларга 5 минутгача. Йиғилиш раиси кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди. Овоз бериш кун тартибининг 10 та масаласи бўйича кўп овозли бюллетен орқали овоз берилишини, овоз бериш бюллетенлари акциядорларга уларни рўйхатга олиш пайтида тарқатилганлиги ва овоз бериш ҳамма масалалар муҳокама қилиб бўлинганидан сўнг амалга оширилишини таъкидлаб ўтди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишга ўтилди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов кун тартибидаги масалаларни муҳокамасига ўтишдан олдин Кузатув кенагишининг бир йиллик фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди. У ўз маърузасида 2022 йил давомида корпоратив бошқарув тамойиллари корхона фаолиятида тўғри ташкил қилинганлигини, кузатув кенгаши аъзолари ўзига бириктирилган вазифалар асосида иш олиб боришганлигини, йил давоида 6 та йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда биринчи навбатда корхонани иқтисодий-ижтимоий қўллаб қувватлаш, қолаверса давлат манфаатлари йўлида белгиланган кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилинганлигини маълум қилди ва бу бўйича мустақил баҳоловчи “Фарғона вақт” МЧЖ депозитариясининг 12.06.2023 й.кунги 1-сонли хисоботи бўйича корпоратив бошқарув фаолияти “Қониқарли” деб топилганини айтиб ўтди (ҳисобот илова қилинади). Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз бошқарув раиси Б.Қаюмовга берилди. “Фарғона ёғ-мой” АЖ томонидан 2022 йилда 22079 тонна техник чигит қайта ишланган. 2022 йил давомида 3402 тонна оқланган ёғ, 4174 тонна қадоқланган ёғ, 9341 тонна кунжараси ва 6670 тонна шелуха маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 2022 йилда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан 76,3 % га ўсган ва ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 77,6 % фоизни ташкил этган. Маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум 98588,8 млн. сўмни, сотилган маҳсулотларнинг таннархи 84528,9 млн. сўмни, маҳсулотни сотишдан тушган ялпи фойда 14059,8 млн сўмни, давр ҳаражатлари 8964,7 млн сўмни ҳамда соф фойда ҳажми 74,1 млн. сўмни ташкил этган. 2022 йил учун тасдиқланган бизнес режа бўйича 3786,3 млн.сўм соф фойда олиш режалаштирилган бўлиб, амалда 74,1 млн.сўм соф фойда олинган (ҳисобот илова қилинади). Муҳокамадан сўнг “2022 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз жамият бош ҳисобчиси Л.Тожиевга берилди. Л.Тожиев ўз сўзида 2022 йил давомида жамиятнинг молиявий ҳолатида бўлиб ўтган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди. 2022 йилда маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум 98588,8 млн.сўмни ташкил этганини, сотилган махсулот таннархи 84528,9 млн.сўм, давр харажатлари 2022 йилда 8964,7 млн.сўм бўлиб, молиявий фаолият бўйича харажатлар 5937,5 млн.сўм бўлиб, улардан банк томонидан олинган кредитлар фоизлари 5168,3 млн.сўм, валюта курси фарки бўйича 760,4 млн.сўмни ташкил этганлигини, соф фойда эса 74,1 млн.сўм режага нисбатан 2,0 фоизга бажарилганлигини таъкидлаб ўтди. Жами банкдан олинган кредит маблағларидан 2023 йил 1 январ холатига 60992,2 млн.сўм қарздорлик мавжуд (ҳисобот илова қилинади). Йиғилиш раиси Б.Фармонов жамият бош ҳисобчиси ҳисоботи бўйича ҳисоб китоблар ва молиявий камчиликларга урғу бериб, мазкур камчиликларга сабаб бўлган шарт-шароитларни таҳлил қилиш, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этди. Муҳокамадан сўнг “2022 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлансин” деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан: Мажлис раиси 2023 йил 21 апрель кунги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига биноан жамиятнинг 2022 молия-хўжалик фаолияти бўйича аудит текшируви учун Молия вазирлиги томонидан 2016 йил 11 июнда берилган 05388-сонли гувоҳнома асосида аудиторлик фаолиятини олиб борувчи “TGS MAGNIT FINANSE” МЧЖ аудиторлик ташкилоти билан 70,0 млн. сўмга шартнома қилинганлиги, аудит текширувлари йил давомида чоракма-чорак олиб борилиб, текширув натижалари бўйича 2023 йил 25 апрел куни аудиторлик ташкилоти томонидан ўз хулосаси берилганлигини билдирди. Шундан сўнг сўзни “TGS MAGNIT FINANSE” МЧЖ аудиторлик ташкилоти директори Э.Боисовга берди. Э.Боисов ўз маърузасида корхона фаолияти текширилганида корхонада бухгалтерия ҳисобини юритишда асосий воситалар ҳисоби ва товар-моддий заҳиралар ҳисоби миллий андоза талабларига тўлиқ амал қилинганлигини, шунингдек халқаро стандартлар андозаси ва бухгалтерия ҳисоби юритишда шу халқаро андоза асосида амалга оширилганлигини билдирди ва ижобий фикр хулоса берилганлигини маълум қилди (ҳисобот илова қилинади). Б.Фармонов йиғилиш қатнашчиларига аудит текшируви юзасидан саволлар бўлмаса, “TGS MAGNIT FINANSE” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан “Фарғона ёғ-мой” АЖнинг 2022 йилги молия-хўжалик фаолияти бўйича берилган фикр хулосаси тасдиқлансин деган қарорга бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан: Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов “Фарғона ёғ-мой” АЖда 2022 йилда 74091000 сўм (етмиш тўрт миллион тўқсон бир минг) сўм соф фойда олинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини Бошқариш Агентлигининг 2023 йил 23 майдаги 03/09-6-17/2114-сонли хатига асосан давлат иштирокидаги корхоналар ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан давлат улуши бўйича соф фойдадан бюджетга тўланадиган дивиденд суммаларининг 50 фоизини ундириш бўйича кўрсатма берилган бўлиб ва Кузатув кенгашининг 2023 йил 30 май кунги 6-сонли йиғилиш баённомасига мувофиқ 2022 йил натижалари бўйича олинган соф фойдани қуйидагича тақсимлаш таклифини билдирди: Дивиденд тўловлари учун 37 975 248 сўм (соф фойданинг 51,25 фоизи) ҳар бир оддий акция учун 4,00 сўмдан ҳар бир имтиёзли акция учун 979,00 сўмдан Резерв фондини шакллантириш учун 3 704 550 сўм (соф фойданинг 5,0 фоизи) Корхонани ривожлантиришга, яъни кейинчалик устав фондига капитализация қилиш учун 32 411 202 сўм (соф фойданинг 43,75 фоизи) Жами : 74 091 000 сўм. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасида дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек мазкур қонуннинг 51-моддасига кўра дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим. Юқоридагиларга кўра дивидендларни тўлашни бошлаш санаси 27.06.2023 йил, тугалланадиган сана 24.08.2023 этиб белгиланиши тавсия қилинади. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов ушбу кузатув кенгашининг соф фойда тақсимоти бўйича таклифини йиғилиш қатнашчиларига эшиттириб ўтгандан кейин, соф фойдани тақсимлашни юқоридаги тартибда бўлишини таклифини киритиб овоз беришларини айтди. Муҳокамадан сўнг “2022 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини юқоридаги тартибда амалга оширилсин” деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича сўз стратегик режалаштириш, бозор коньюктураси ва эхтиёжларини ўрганиш бўлими бошлиғи А.Исақовага берилди. Тасдиқлаш учун тақдим этилаётган 2023 йил учун бизнес режада корхонанинг асосий техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари акс эттирилган бўлиб, унда жамиятни ривожлантиришга асос бўладиган ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари кенг ёритилган. Юқори ташкилот Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган ҳолда чигитни қайта ишлаш режалаштирилганлиги асосида 2023 йилда 45000 тонна техник пахта чигитини қайта ишлаш кўзда тутилган. 2023 йил қайта ишланадиган чигитдан 8393 тонна оқланмаган ёғ, 7453 тонна оқланган ёғ, 7401 тонна доғланган ёғ, 7398 тонна қадоқланган ёғ ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 463 тонна ДЖК ишлаб чиқарилади. Молиявий ҳисоб режаси бўйича 2023 йилда жами 122,1 млрд. сўмлик маҳсулот сотиш режалаштирилганлигини, маҳсулот таннархи 108,1 млрд. сўм бўлиб, давр харажатлари 7,4 млрд. сўмни, соф фойда олиш эса 1501,7 млн. сўмни ташкил этиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сонли қарорига асосан корхонанинг ишлаб чикариш қуввати йилига 250400 тонна ўрнига 126000 тонна этиб белгиланган, яъни кунига 400 тоннага ўзгартирилган, корхона бошқа жойга кўчирилиши муносабати билан 2023 йил ишлаб чиқариш қуввати 35,7 % даражасида кутилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов бизнес режа тузиш тартибларига кўра 2023 йил даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш масаласида тайёрланган бизнес режада соф фойда миқдорини Кузатув кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилганлигини, соф фойдани кўтариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва келажакда яна ҳам юқори фойдаларга эришишни режалаштирилиши, 2023 йилда соф фойдани белгиланишида хозирги кунда пахта техник чигитларини кластер тизимига ўтиб кетиши муносабати билан қайта ишлаш натижасида соф фойдани камайиши мумкинлигини инобатга олган холда соф фойда режасини 1501,7 млн.сўм этиб белгиланаётганлигини айтиб ўтди. Муҳокамадан сўнг “2023 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасида соф фойдани 1501,7 минг сўм режалаштирилсин ва тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг олтинчи масаласи бўйича сўз йиғилиш раиси Б.Фармоновга берилди. “Фарғона ёғ-мой” АЖ акциядорларининг 2022 йил 15 сентябрдаги ўтказилган навбатдаги умумий йигилишида Кузатув кенгашига сайланган Хайдаров Жахонгир Бахтиярович, Эшниёзов Жамолбек Умидович, Захидов Алишер Артикмурадович, Самиев Умид Хикматович, Сангилова Азиза Бахтияровна, Ўткирбеков Хусан Уткирбекович, Хакимов Шерзод Набиджанович, Фарманов Бахтиёр Баходирович, Суюнов Дилмурод Холмуродовичлар фаолият олиб борганлар ва Кузатув кенгаши ўз иш режаси бўйича йил давомида 6 та йиғилиш ўтказганлинини ва бугунги йиғилишда улар қатнашиб йил давомидаги қабул қилинган қарорларни ижроси юзасидан хисоботларини тақдим этишди. Кенгаш ўз йиғилишларида акциядорларнинг умумий йиғилиши, 2022 йил учун тасдиқланган бизнес режа кўрсаткичларини бажарилишини, чорак якунлари бўйича бошқарув томонидан олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботларини эшитганлиги, ҳисоботлар бўйича 2022 йилнинг чораклар бўйича ҳисоботлари маълумот учун қабул қилиниб фаолиятига баҳо берилганлиги хусусида сўз юритди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов кузатув кенгаши аъзолари жамият устави бўйича тўққиз аъзодан иборат бўлишини билдирди. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига жамият кузатув кенгашига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли эканлигини, ўз навбатида, “OSIYO OLTIN SOVUNI” МЧЖнинг 2023 йил 17 мартдаги 02-03-23-сонли хатига асосан 3 та яъни, Хаджиев Анвар Одилович (“OSIYO OLTIN SOVUNI” МЧЖ директори), Суюнов Бобомурод Мамаражабович (хусусий тадбиркор), Муминов Шерзод Тешаевич (хусусий тадбиркор)лар номзоди киритилганлигини айтиб кузатув кенгаши аъзолигига бюллетенида кумуллятив овоз бериш таклифи берилди. Кун тартибидаги еттинчи масаласи бўйича сўз йиғилиш раиси Б.Фармоновга берилди. Раислик қилувчи жамиятга сайланаётган бошқаруви таркибига қуйидаги номзодларни таклиф этди: 1. Қаюмов Бунёджон Бошқарув раиси 2. Сабиров Муҳаммаджон Молия, маркетинг ва экспорт бўйича директор 3. Сафаров Бахромжон Ишлаб чиқариш директори 4. Ибрагимов Олимжон Бош энергетика хизмати бошлиғи 5. Тожиев Лазизбек Бухгалтерия хисоби, молия бўлими бошлиғи 2022 йил учун тасдиқланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари бажарилмаганлигини инобатга олиб, жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш бўйича жамият уставининг 11.2-бандига кўра ижроия органи аъзоларини тайинлаш кузатув кенгаши ваколатига киришини инобатга олган ҳолда, ушбу масалани кузатув кенгаши ваколатлари доирасида кўриб чиқиш қолдириш 2023 йил 30 майдаги йиғилиш қарори билан тақдим этилган бошқарув аъзолигига юқоридаги номзодлар бўйича таклифларига овоз бериш; Кун тартибидаги саккизинчи масаласи юзасидан: 2022 йил учун тасдиқланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари бажарилмаганлигини инобатга олиб, жамиятнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда бизнес –режа кўрсаткичларини бажариш шарти билан ушбу лавозимда танлов ўтказилиб, танлов натижалари навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқилгунга қадар амалдаги Бошқарув расиси вазифасини вақтинча бажарувчи Қаюмов Бунёджон Тошматович билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтиришга “ёқлаб” овоз бериш; Кун тартибининг тўққизинчи масаласи юзасидан: Жамият бухгалтерия, молия бўлими бошлиғи Л.Тожиев жамиятнинг 2023 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш юзасидан www.openinfo.uz ва жамият расмий веб сайти www.fyom.uz сайтига берилган танловига кўра қуйидаги аудиторлик ташкилотларидан таклифлар тушганлигини айтиб ўтди: - “TGS-MAGNIT FINANSE” МЧЖ аудиторлик ташкилоти. Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 100 млн.сўмлик тижорат таклифини берган; - “ASSENT AUDIT INTERNATIONAL” МЧЖ аудиторлик ташкилоти. Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 140 млн. сўмлик тижорат таклифи берган; - “PILLESER” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2019 йил 05 апрел кунги Молия вазирлиги томонидан берилган 00772-сонли рухсатномага эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 145 млн. сўмлик тижорат таклифи берган. Мажлис раиси йиғилиш қатнашчиларига жамиятнинг 2023 йил фаолиятини аудит текшируви учун тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдори ва ўз таклифини киритган аудиторлик корхоналар тажрибасини инобатга олиб, кўпчилик акциядорлар ва корхона мутахассисларини фикрларини инобатга олиб тендер комиссиясининг хулосасига асосан корхонани молиявий фаолиятидан келиб чиқиб тижорат таклифи билан қатнашаётган “TGS-MAGNIT FINANSE” МЧЖ аудиторлик ташкилотини хизматини 50 млн. сўмга тушириш шарти бюллетенда овоз беришларини сўради. Кун тартибининг ўнинчи масаласи юзасидан: Бу масала юзасидан жамият бош хисобчиси Л.Тожиев сўз олиб, 2018 ишлаб топилган соф фойдадан жисмоний шахсларга оддий ва имтиёзли акциялар учун 947 282 525 дивидент ажратилганлигини, шу давргача бу ажратилган дивидентдан жисмоний шахслар акциядорлари томонидан 837 835 162 сўмлик қисми олинганлиги, талаб қилиб олинмаган қисми 109 447 363 сўмни ташкил этганлигини, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 51-моддасига асосан эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолиши белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди. Музокаралардан сўнг “2018 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд суммасининг акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисми 109 447 363 сўм жамият ихтиёрида қолдирилсин” деган қарорни қабул қилиш овозга қўйилди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов мазкур масалалар юзасидан киритилган таклифларга бюллетень орқали овоз бериш йўли билан ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Шундан сўнг овоз бериш бошланди. Овозларни ҳисоблаш учун 10 минут танаффус эълон қилинди. (танаффусдан сўнг) Йиғилиш раиси сўзни саноқ комиссияси раисига берди. Саноқ комиссиясининг раиси И.Эргашев саноқ комиссияси мажлисларининг 2-сонли баённомасини ўқиб берди (илова қилинади). Жумладан: Хақиқий деб топилган бюллетенлар сони 14 дона, яъни 3 102 092 та овоз. Овоз бериш натижалари ҳисобланганда, овозлар қуйидагича тақсимланганлиги маълум бўлди: Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг учинчи масаласи буйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг олтинчи масаласи бўйича: № Номзоднинг Ф.И.Ш. Номзодни таклиф этган акциядор номи ва акцияларнинг миқдори 1. Хайдаров Жахонгир Бахтиярович 0 дона 2. Эшниёзов Жамолбек Умидович 0 дона 3. Захидов Алишер Артикмурадович 3 024 704 дона 4. Самиев Умид Хикматович 3 024 704 дона 5. Сангилова Азиза Бахтияровна 0 дона 6 Ўткирбеков Хусан Уткирбекович 3 024 704 дона 7 Хакимов Шерзод Набиджанович 3 024 704 дона 8 Фарманов Бахтиёр Баходирович 3 024 704 дона 9 Суюнов Дилмурод Холмуродович (мустақил аъзо) 3 024 707 дона 10 Хаджиев Анвар Одилович 3 256 867 дона 11 Суюнов Бобомурод Мамаражабович 3 256 867 дона 12 Муминов Шерзод Тешаевич 3 256 867 дона Кун тартибининг еттинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг саккизинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартрибининг тўққизинчи масаласи бўйича: “ASSENT AUDIT INTERNATIONAL” МЧЖ овоз йўқ. “TGS-MAGNIT FINANSE” МЧЖ 3 102 092 та овоз. “PILLESER” МЧЖ овоз йўқ. Кун тартибининг ўнинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 092 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Йиғилиш раиси саноқ комисссиясининг баённомаларини инобатга олишни сўради. “Тарафдорлар” – 100,0 %, “Қаршилар” – Йўқ, “Бетарафлар” – Йўқ Йиғилиш раиси акциядорлардан кун тартибидаги масалалар юзасидан қўшимча таклиф ва мулоҳазаларни сўради. Таклифлар тушмади. Шу билан умумий йиғилиш ўз ишини тамомлади. Мухокамалардан сўнг, “ФАРҒОНА ЁҒ-МОЙ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚУЙИДАГИЧА ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. 2022 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. 2. 2022 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағи тасдиқлансин. 3. Ташқи аудитор хулосаси тасдиқлансин. 4. 2022 йил якуни бўйича жамият соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин. Дивиденд тўловлари учун 37 975 248 сўм (соф фойданинг 51,25 фоизи) ҳар бир оддий акция учун 4,00 сўмдан ҳар бир имтиёзли акция учун 979,00 сўмдан Резерв фондини шакллантириш учун 3 704 550 сўм (соф фойданинг 5,0 фоизи) Корхонани ривожлантиришга, яъни кейинчалик устав фондига капитализация қилиш учун 32 411 202 сўм (соф фойданинг 43,75 фоизи) Жами : 74 091 000 сўм. 5. 2023 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметаси тасдиқлансин. 6. Жамият кузатув Кенгаши аъзолари қуйидагича сайлансин: Захидов Алишер Артикмурадович Самиев Умид Хикматович Ўткирбеков Хусан Уткирбекович Хакимов Шерзод Набиджанович Фарманов Бахтиёр Баходирович Суюнов Дилмурод Холмуродович Хаджиев Анвар Одилович Суюнов Бобомурод Мамаражабович Муминов Шерзод Тешаевич 7. Жамият бошқарув аъзолари қуйидаги тартибда сайлансин. Қаюмов Бунёджон Тошматович Сабиров Муҳаммаджон Сафаров Бахромжон Ибрагимов Олимжон Тожиев Лазизбек 8. Жамият бошқарув раиси этиб амалдаги бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Қаюмов Бунёджон Тошматович билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати узайтирилсин. 9. Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти этиб “TGS-MAGNIT FINANSE” MЧЖ тасдиқлансин ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори 50 000 000 сўм деб белгилансин. 10. 2018 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд суммасининг акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисми 109 447 363 сўм жамият ихтиёрида қолдирилсин. Йиғилиш раиси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ишончли вакили Б.Фармонов Йиғилиш котибаси И.Гафурова Баённома 05.07.2023 йил куни икки нусхада расмийлаштирилди
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
1 Захидов Алишер Артикмурадович Молия Вазирлиги Департамент директори ўринбосари 0 0 0 0
2 Самиев Умид Хикматович Давактив агентлиги Департамент бошлиғи 0 0 0 0
3 Ўткирбеков Хусан Уткирбекович Давактив агентлиги мутахассис 0 0 0 0
4 Хакимов Шерзод Набиджанович Давактив агентлиги Бошкарма бошлиги уринбосари 0 0 0 0
5 Фарманов Бахтиёр Баходирович Фарманов Бахтиёр Баходирович бўлим бошлиғи 0 0 0 0
6 Суюнов Дилмурод Холмуродович Бизнес ва тадбиркорлик мактаби илмий ходими (мустақил аъзо) 0 0 0 0
7 Хаджиев Анвар Одилович “OSIYO OLTIN SOVUNI” МЧЖ директор 0 0 0 0
8 Суюнов Бобомурод Мамаражабович хусусий тадбиркор хусусий тадбиркор 0 0 0 0
9 Муминов Шерзод Тешаевич хусусий тадбиркор хусусий тадбиркор 0 0 0 0
Каюмов Бунёджон Тошматович
Тожиев Лазизбек Бахрамович
Султонов Ботржон Мамирович