EMITENTNING NOMI/НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА/ISSUER'S NAME
"Yuggazstroy" aksiyadorlik jamiyati
"Yuggazstroy" AJ
"Yuggazstroy" AJ
ALOQA MA’LUMOTLARI/КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ/CONTACT INFORMATION
г.Ургенч ул.Промышленная, 9
220100
info@ugs.uz
ugs.uz
MUHIM FAKT TO‘G‘RISIDA AXBOROT/ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ/MATERIAL FACT INFORMATION
06
Emitentning yuqori boshqaruv organi tomonidan qabul qilingan qarorlar, shu jumladan xo‘jalik jamiyatlari kuzatuv kengashining aksiyalar, korporativ obligatsiyalar va boshqa qimmatli qog‘ozlarni chiqarish bo‘yicha qarorlari./Решения, принятые высшим органом управления эмитента, в том числе решения наблюдательного совета хозяйственных обществ о выпуске акций, корпоративных облигаций и иных ценных бумаг/Decisions madeby the highest management body of the issuer, including decisions of the supervisory board of business companies on the issue of shares, corporate bonds and other securities
Navbatdan tashqari/Внеочередное/Extraordinary
21.09.2023
27.10.2023
г.Ургенч ул.Промышленная, 9
52.54
№
Ovoz berishga qo‘yilgan masalalar/Вопросы, поставленные на голосование/Questions put to the vote
Ovoz berish yakunlari (yoqlash) %/Итоги голосования за %/Results of voting for %
Ovoz berish yakunlari (yoqlash) /Итоги голосования за количество/Results of voting for the number of
Ovoz berish yakunlari (qarshi) %/Итоги голосования против %/Results of the vote against %
Ovoz berish yakunlari (qarshi)/Итоги голосования против количество/The results of the vote against the number
Ovoz berish yakunlari (betaraflar) %/Итоги голосования воздержались %/The results of the vote abstained %
Ovoz berish yakunlari (betaraflar)/Итоги голосования воздержались количество/Voting results abstained number
1
1. Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
100
75974
0
0
0
0
2
2. Умумий йиғилиш саноқ комиссиясининг сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида.
100
75974
0
0
0
0
3
3. Жамият бизнес-режасига кўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
100
75974
0
0
0
0
4
4. Жамият ижроия органига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш тўғрисида.
100
75974
0
0
0
0
5
5. “Юггазстрой” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.
100
75974
0
0
0
0
6
6. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида.
100
75974
0
0
0
0
7
7. Жамият бошқарув органи раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида.
100
75974
0
0
0
0
8
8. Жамият бошқарув органи раисини тайинлаш тўғрисида.
100
75974
0
0
0
0
№
Matn/Текст/Text
1
Саноқ комиссиясининг 3 киши миқдорий ва шахсий таркиби тасдиқлансин.
2
Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламенти тасдиқлансин.
3
1. Юггазстрой” АЖнинг буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт томоша тадбирлари ўтказиш учун пул маблағлари ажратилиши белгилаб қўйилсин. 2. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган бизнес-режасига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
“Юггазстрой” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисидаги Низоми тасдиқлансин.
7
“Юггазстрой” АЖ бошқарув раиси в.в.б. К.Б.Рузметов билан тузилган меҳнат шартномаси унинг аризасига мувофиқ бекор қилинсин.
8
1.“Юггазстрой” АЖ бошқарув раиси лавозимига вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб Жуманиязов Нодирбек Собирович тайинлансин. 2. Жамият Кузатув кенгашига жамият бошқарув органи раиси ва унинг ўринбосарлари номзодлигига белгиланган тартибда танлов эълон қилиш ва ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
№
F.I.Sh/Ф.И.О./Full name
Shaxs a’zosi hisoblangan emitent organining nomi/Наименование органа эмитента, членом которого является лицо/Name of the issuer's agency of which the person is a member
To‘lov turi (haq va (yoki) kompensatsiyalar)/Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация)/Type of payment (remuneration and (or) compensation)
Hisoblangan summa (so‘m)/Начисленная сумма (сум)/Accrued amount (sum)
Mablag‘lar hisoblangan davr/Период, за который начислены средства/The period for which the funds were accrued
To‘lov nazarda tutilgan emitent hujjati/Документ, котором предусмотрена выплата/The document that provides for the payment
Kuzatuv kengashi a’zolarini saylash/Избрание членов наблюдательного совета/Election of members of the Supervisory Board:
№
F.I.Sh/Ф.И.О./Full name
Ish joyi/Место работы/Place of work
Lavozimi/Должность/Post
Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held
Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned
Ovozlar soni/Количество голосов/Number of votes
1
Махмудов Бекзод Негматжанович
“Ўзбектелеком”АЖ олий тоифали мутахассис
0
0
0
0
2
Намазов Алишер Абдухалилович
Давактив агентлиги бош мутахассис
0
0
0
0
3
Абдуллаев Жалоладдин Тахирович
Давактив агентлиги бош ҳисобчиси
0
0
0
0
4
Ибрагимов Махмуд Баходирович
Давактив агентлиги бош мутахассис
0
0
0
0
5
Курбанов Азамат Шарифович
“Хоразм дон маҳсулотлари”АЖ раис ўринбосари
0
0
0
0
6
Машарипов Равшан Жуманазарович
Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бош мутахассис
0
0
0
0
7
Атаев Азад Хурматович
Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
“Юггазстрой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 6- сонли БАЁНИ 2023 йил 27 сентябрь Урганч шаҳри Саноатчилар кўчаси, 9-уй “Юггазстрой” АЖнинг акциялар умумий сони 144592 тани ташкил этади. Акциядорлар реестри 2023 йилнинг 21 сентябрь санаси бўйича шакллантирилган. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида жами 144592 дона овоз берувчи акцияларига эга 2285 нафар акциядорлар иштирок этиш ҳуқукига эга. Йиғилишда 75974 дона овоз берувчи акцияларига эга 25 нафар акциядорлар қатнашган, бу эса жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 52,54 фоизини ташкил этади. Йиғилиш кворуми – 52,54 %. Мажлис раиси: Р.Машарипов Мажлис котиби: Р. Саттаров КУН ТАРТИБИ: 1. Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш. 2. Умумий йиғилиш саноқ комиссиясининг сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида. 3. Жамият бизнес-режасига кўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида. 4. Жамият ижроия органига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш тўғрисида. 5. “Юггазстрой” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида. 6. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида. 7. Жамият бошқарув органи раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида. 8. Жамият бошқарув органи раисини тайинлаш тўғрисида. “Юггазстрой” АЖ Кузатув кенгаши раиси Р.Машарипов сўзга чиқиб, саноқ комиссиясининг баённомасини ўқиб эшиттирди ва йиғилиш ўтказиш учун кворум мавжуд бўлганлиги сабабли акциядорлар йиллик умумий йиғилишини очишни таклиф қилди. Акциядорлар йиғилишни очиш учун “бир овоздан” ёқлашди. Шунингдек, акциядорлар умумий йиғилиши Раёсатини сайлашни ва раёсатга куйидаги номзодларни таклиф қилди. 1. Кузатув кенгаши раиси Р. Машарипов, Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси. 2. Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Рахимов Ш.Р. 3. “Юггазстрой” АЖ бошқарув раиси в.в.б. Н.Жуманиязов Раёсат ва йиғилиш раиси номзодлар акциядорлар томонидан “бир овоздан” тасдиқланди. Йиғилиш баённомасини олиб бориш учун котиб килиб жамиятнинг корпоратив алоқалар бўйича бош мутахассиси Р.Саттаровни сайлашни таклиф қилди. Акциядорлар “бир овоздан” овоз бердилар. Жамият Кузатув кенгаши раиси Р.Машарипов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган масалалар билан таништирди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Р.Машарипов сўзга чиқиб, саноқ комиссиясига қуйидаги номзодлар таклиф қилинди: Абдуллаев Дониёр Одилбек ўғли – “Юггазстрой” АЖ ҳисобчиси. Ерланова Альфия Вахитовна – “Юггазстрой” АЖ бош мутахассиси. Умарова Альбина Саидовна – “Юггазстрой” АЖ, бошқарув раиси ёрдамчиси. Овоз берилди: “Тарафдорлар” – 75974 та овозлар 100 % “Қарши”- йўқ “Бетараф” – йўқ Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши: Қарор қилади: Саноқ комиссиясининг 3 киши миқдорий ва шахсий таркиби тасдиқлансин. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Р.Машарипов сўзга чиқиб, акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиш регламентини таклиф этди. Йиғилиш бошланиш вақти – 16.00 соат. Йиғилишнинг тугатиш вақти – 17.00 соат. Йиғилишнинг қуйидаги регламентини тасдиқлаш таклиф этилади: Кун тартибидаги маърузачилар – 5-10 дақиқа Кун тартибидаги саволлар, жавоблар ва чиқишлар – ҳар бири 2-5 дақиқа. Овоз берилди: “Тарафдорлар” –75974 овозлар 100 % “Қарши”- йўқ “Бетарафлар” – йўқ Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши: Қарор қилади: Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламенти тасдиқлансин. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан сўз жамият акциядорлари билан корпоратив алокалар бўйича бош мутахассиси Р.Саттаровга берилди. Маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сонли қарорига асосан хўжалик жамиятлари муассиси бўлган бошқа давлат органлари бир ой муддатда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналарининг бошқарув органлари йиғилишларида ушбу ташкилотлар буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш вазифасини бизнес-режага киритилиши белгиланганлигини айтди. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 20 июлдаги 03/09-5-17/3609-сонли хатида 2023 йилга мўлжалланган бизнес-режаларини корхоналарнинг буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича ўзгартиришларни бизнес-режага киритилиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилишини ва тасдиқлаш (маъқуллаш) масаласини тегишли бошқарув органлари йиғилиши кун тартибига кирилиши талаби кўйилганлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сонли қарорига асосан жамиятнинг буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт томоша тадбирлари ўтказиш учун пул маблағлари ажратиш ва жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган бизнес-режасига ўзгартириш киритишни таклиф қилди (ўзгартиришлар матни илова қилинади). Музокаралар эшитилиб қуйидаги қарор матни овозга қўйилди: 1. “Юггазстрой” АЖнинг буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт томоша тадбирлари ўтказиш учун пул маблағлари ажратилиши белгилаб қўйилсин. 2. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган бизнес-режасига тегишли ўзгартиришлар иловага мувофиқ киритилсин. Овоз берилди: “Тарафдорлар” – 75974 та овоз 100 %, “Қарши” – йўқ “Бетараф” – йўқ Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши Қарор қилади: 1. Юггазстрой” АЖнинг буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт томоша тадбирлари ўтказиш учун пул маблағлари ажратилиши белгилаб қўйилсин. 2. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган бизнес-режасига тегишли ўзгартиришлар киритилсин. Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамият кузатув кенгаши раиси Р.Машариповга сўз берилди. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сонли Қонунининг 45-моддасида давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ миқдори акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган мукофотлашнинг шаффоф тизимига асосланиши кераклиги белгилаб қўйилганлигини айтди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сонли қарорининг 3-бандига кўра, 2023 йил 1 июлдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарининг фаолияти тўғрисидаги қонунчилик хужжатларида белгиланган маълумот “Давлат мулки” ахборот тизимига ўз вақтида тақдим этилмаганда уларнинг ижроия органи раҳбарлари рағбатлантиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди. Давактив агентлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда қатор давлат иштирокидаги корхоналар билан биргаликда қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги наъмунавий низом лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини белгилаб ўтди. Ўз навбатида, жамият томонидан “Юггазстрой” акциядорлик жамиятининг ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чикилган бўлиб, маърузачи Низом билан таништирди ва акциядорлар умумий йиғилишига ушбу Низомни тасдиқлашни таклиф қилди (Низом лойиҳаси илова қилинади). Музокаралар натижасига кўра қуйидаги қарор матни овозга қўйилди: “Юггазстрой” акциядорлаик жамиятининг ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқлансин. Овоз берилди: “Тарафдорлар” – 75974 та овоз 100 % “Қарши” – йўқ “Бетараф” – йўқ Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши Қарор қилади: “Юггазстрой” акциядорлик жамиятининг ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқлансин. Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият кузатув кенгаши раиси Р.Машариповга сўз берилди. Маърузачи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сонли Қонунининг 43-44-моддаларига қўра: кузатув кенгашининг аъзолари жамият акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан уч йил муддатга сайланиши; давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича номзодлар тегишинча Давактив агентлиги, махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тузилган танлов комиссияси томонидан танланиши белгиланганлигини айтди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сонли қарори талабларига қўра устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодлар танлов асосида шакллантирилиши назарда тутилганлигини айтиб ўтди. Ўтказилган танлов натижаларига асосан ғолиб деб топилган номзодлар билан таништирди, булар: 1. Махмудов Бекзод Негматович-“Ўзбектелеком”АЖ олий тоифали мутахассиси; 2. Намазов Алишер Абдухалилович -Давактив агентлиги бош мутахассис; 3. Абдуллаев Жалоладдин Тахирович- Давактив агентлиги бош ҳисобчиси; 4. Ибрагимов Махмуд Баходирович- Давактив агентлиги бош мутахассис; 5. Курбанов Азамат Шарифович-“Хоразм дон маҳсулотлари”АЖ раис ўринбосари; 6. Машарипов Равшан Жуманазарович- Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси; 7. Атаев Азад Хурматович- Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари; 8. Абдуллаев Охунжон Нўманжон ўғли- Давактив агентлиги бош мутахассиси; 9. Рахимов Шухрат Ражапович- Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бошлиғи. Юқоридагиларни инобатга олиб таклиф этилаётган номзодларни сайлашни таклиф қилди (номзодлар рўйҳати илова килинади). Музокаралар натижасига кўра қуйидаги қарор матни овозга қўйилди: Ўтказилган танлов натижаларига кўра, таклиф этилаётган номзодлар “Юггазстрой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибига тасдиқлансин. Овоз берилди (Кумулятив овоз): Кузатув кенгашига таклиф этилган номзодлар Номзодлар тўғрисидаги маълумотлар Ёқлай ман Карши ман Бетараф ман. Махмудов Бекзод Негматжанович “Ўзбектелеком”АЖ олий тоифали мутахассис 75459 515 Намазов Алишер Абдухалилович Давактив агентлиги бош мутахассис 75840 134 Абдуллаев Жалоладдин Тахирович Давактив агентлиги бош ҳисобчиси 75840 134 Ибрагимов Махмуд Баходирович Давактив агентлиги бош мутахассис 75840 134 Курбанов Азамат Шарифович “Хоразм дон маҳсулотлари”АЖ раис ўринбосари 75840 134 Машарипов Равшан Жуманазарович Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бош мутахассис 75840 134 Атаев Азад Хурматович Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари 75840 134 Абдуллаев Охунжон Нўманжон ўғли Давактив агентлиги бош мутахассис 75840 134 Рахимов Шухрат Ражапович Давактив агентлиги Хоразм ҳудудий бошқармаси бошлиғи 75840 134 Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши Қарор қилади: Ўтказилган танлов натижаларига кўра, таклиф этилаётган номзодлар “Юггазстрой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибига тасдиқлансин. Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият кузатув кенгаши раиси Р.Машариповга сўз берилди. Маърузачи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 январдаги ЎРҚ-814-сонли Қонуни билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Маъсулияти чекланган ҳамда қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, жумладан, кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши қўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилиши белгиланганлигини айтди. Шунга кўра, Давактив агентлигининг 2023 йил 27 январдаги 19-сонли буйруғига асосан Иқтисодиёт ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатларнинг энг яхши тажрибаси асосида Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш бўйича наъмунавий низом лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини айтди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамият томонидан “Юггазстрой” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисидаги Низом ишлаб чикилган бўлиб, маърузачи Низом билан таништирди ва акциядорлар умумий йиғилишига бу низомни тасдиқлашни таклиф қилди. (низом лойиҳаси илова қилинади). Музокаралар натижасига кўра қуйидаги қарор матни овозга қўйилди: “Юггазстрой” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисидаги Низоми тасдиқлансин. Овоз берилди: “Тарафдорлар” – 75974 та овоз 100 % “Қарши” – йўқ “Бетараф” – йўқ. Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши Қарор қилади: “Юггазстрой” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисидаги Низоми тасдиқлансин. Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамият кузатув кенгаши аъзоси Ш.Рахимов сўзга чиқиб, жамият бошқарув органи раиси в.в.б. К.Б.Рузметов томонидан жамият кузатув кенгашига 2023 йил 11 сентябрда йўллаган аризасида, ўз ҳоҳиши билан уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилишни сўраганлигини айтди. Ўз навбатида, кузатув кенгаши томонидан 2023 йил 12 сентябрида бўлиб ўтган йиғилишида ушбу ариза кўриб чиқилиб жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини айтиб ўтди ва бошқарув раиси в.в.б. К.Б.Рузметов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни таклиф қилди. Музокаралар натижасига кўра қуйидаги қарор матни овозга қўйилди: “Юггазстрой” АЖ бошқарув раиси в.в.б. К.Б.Рузметов билан тузилган меҳнат шартномаси беқор қилинсин. Овоз берилди: “Тарафдорлар” – 75 974 та овоз 100 % “Қарши” – йўқ “Бетараф” – йўк Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши Қарор қилади: “Юггазстрой” АЖ бошқарув раиси в.в.б. К.Б.Рузметов билан тузилган меҳнат шартномаси унинг аризасига мувофиқ бекор қилинсин. Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият кузатув кенгаши аъзоси Ш.Рахимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сонли Қонунининг 22-моддасига асосан Давактив агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органлари раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлашни (танлов ўтказиш, сайлаш) ташкил этиши белгиланганлигини айтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сонли Қарорига асосан 2023 йил 1-июлдан бошлаб давлат иштироқидаги корхоналар раҳбарлари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилиши назарда тутилганлигини айтиб ўтди. Юқридагиларни инобатга олиб, Ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказгунга қадар, жамият бошқарув органи раисининг биринчи ўринбосари Н.С.Жуманиязовни вақтинча бошқарув органи раиси лавозимига тайинлашни таклиф қилди. Музокаралар натижасига кўра қуйидаги қарор матни овозга қўйилди: “Юггазстрой” АЖ бошқарув раиси лавозимига вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб Жуманиязов Нодирбек Собирович тайинлансин. Овоз берилди: “Тарафдорлар” – 75 974 та овоз 100 % “Қарши” – йўқ “Бетараф” – йўк Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар умумий йиғилиши Қарор қилади: 1.“Юггазстрой” АЖ бошқарув раиси лавозимига вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб Жуманиязов Нодирбек Собирович тайинлансин. 2. Жамият Кузатув кенгашига жамият бошқарув органи раиси ва унинг ўринбосарлари номзодлигига белгиланган тартибда танлов эълон қилиш ва ўтказилишини таъминлаш топширилсин. Ушбу умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш бошқарув органи раиси в.в.б. Н.С.Жуманиязов зиммасига юклатилсин. Шундан сўнг Кузатув Кенгаши раиси сўзга чиқиб, кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганлигини ва акциядорларда бошқа савол ва таклифлар бўлмаса мажлисни ёпишни таклиф қилди. Бу таклиф акциядорлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш раиси Р. Машарипов Котиби Р. Саттаров