| 1 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамияти Саноқ комиссияси қуйидаги таркибда келгуси акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар бир йил муддатга тасдиқлансин: 1) Мухитдинов А.А.; 2) Эргашева Г.Т.; 3) Каримбаева С.А. |
| 2 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2023 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин: кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот – 15 дақиқагача; мунозарадаги нутқлар – 5 дақиқагача; овоз бериш – 10 дақиқагача; Саноқ комиссияси томонидан овоз бериш якунларини ҳисоблаб чиқилгунга қадар танаффус – 5 дақиқагача; овоз бериш якунларини эълон қилиш ва йиғилишни якунлаш – 15 дақиқагача. |
| 3 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2023 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида Бош директор С.Умаровнинг ҳисоботи тасдиқлансин ва унинг фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 4 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолиятини текшируви бўйича Тафтишчи А.Шомукимовнинг ҳисоботи тасдиқлансин ва унинг фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 5 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, ҳисобот йилида Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида Кузатув кенгашининг ҳисоботи тасдиқлансин ва унинг фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 6 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамияти фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари (молиявий натижалари) тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда “PKF MAK ALYANS” МЧЖ мустақил аудиторлик ташкилотининг Жамиятнинг 2023 йил учун молиявий ҳисоботини МҲХС ва БҲМСга мувофиқ аудиторлик текшируви натижалари бўйича хулосалари (ҳисоботлари) тасдиқлансин. |
| 7 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича 20 148 816 264,18 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: Жамият захира фондини тўлдиришга 1 007 440 813,21 сўм йўналтирилсин, бу соф фойда суммасининг 5 фоизини ташкил этади; ишчилар жамоасини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, турмуш шароитини яхшилаш, малакасини ошириш ва кадрлар тайёрлашга 402 976 325,28 сўм йўналтирилсин, бу Жамият соф фойда суммасининг 2 фоизини ташкил этади; Жамият устав капиталини кўпайтиришга 18 738 399 125,69 сўм йўналтирилсин, бу соф фойда суммасининг 93 фоизини ташкил этади. |
| 8 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2021-2023 йиллардаги соф фойдаси ҳисобидан жами 26 355 740 558,92 сўм, жумладан 2021 йил якуни бўйича 259 694 591,11 сўм, 2022 йил якуни бўйича 7 357 646 842,12 сўм ва 2023 йил якуни бўйича 18 738 399 125,69 сўм соф фойдаси Жамиятнинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда, Жамиятнинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилган 2023 йил якуни бўйича 18 738 399 125,69 сўм соф фойдасининг 39 951 085,24 сўм қисми Жамиятнинг устав капиталини келгусида кўпайтиришда ҳисобга олиниши белгилансин. «TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамияти устав капиталининг миқдори ўз капитали ҳисобидан, яъни 2021-2023 йиллардаги соф фойдасининг жами 26 315 789 473,68 сўм миқдорини, жумладан 2021 йил якуни бўйича соф фойдасидан 259 694 591,11 сўмни, 2022 йил якуни бўйича соф фойдасидан 7 357 646 842,12 сўмни ва 2023 йил якуни бўйича соф фойдасидан 18 698 448 040,45 сўмни, шундан қонунчиликка мувофиқ солиқ солишдаги 1 315 789 473,68 сўм ёки 5 фоизидан тегишинча юридик шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари бўйича фойда солиғини тўлов манбаида тўлашга ва жисмоний шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан озод этилганлиги инобатга олиниб уларга тўлаб беришга ҳамда 25 000 000 000 сўмни номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 25 000 000 (йигирма беш миллион) дона умумий қиймати 25 000 000 000 (йигирма беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав капиталини кўпайтиришга акциядорларининг эгалик қилган акциялари сонига ва турига мутаносиб равишда йўналтириш орқали 50 000 000 000 (эллик миллиард) сўмдан 75 000 000 000 (етмиш беш миллиард) сўмга етказилсин. «TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 25 000 000 (йигирма беш миллион) дона умумий қиймати 25 000 000 000 (йигирма беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялари ёпиқ обуна орқали муомалага чиқарилсин ҳамда мазкур қўшимча чиқарилаётган акцияларнинг жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қуйидагича белгилансин: 1) Чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 5-кун (бешинчи кун) ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида кўрсатилган Жамият акциядорлари ўртасида улар эгалик қилган акциялар сонига ва турига мутаносиб равишда 2:1 коэффициентда ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади; 2) Чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар куни давомида жойлаштирилади; - акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6-кун (олтинчи кун) ҳисобланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади; - акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, ушбу акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар кунидан ошмаслиги лозим; 3) Чиқарилаётган акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида бирор бир фуқаролик-ҳуқуқий битим (шартнома) тузилмасдан жойлаштирилади. Акциялар жойлаштирилиши жараёнида андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмайди; 4) Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ кўзда тутилмаган; 5) Чиқарилаётган акциялар номинал қиймати бўйича 1 000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади; 6) Акциялар учун тўловлар Эмитентнинг 2024 йил 1 январь ҳолатига ўз капитали, яъни 2021-2023 йиллардаги фаолияти якуни бўйича соф фойдаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар ўтказиш орқали амалга оширилади; 7) Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун тўланган маблағлар 10 (ўн) кун давомида қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар ўтказиш орқали тўлиқ қайтарилади. «TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори тасдиқлансин ва уни тасдиқланганлиги бўйича имзолаш ҳуқуқи йиғилиш раиси Р.Калонхўжаевга берилсин. |
| 9 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда сайлансин: 1) Omar Bahram Mahmood Mohamed; 2) Калонхўжаев Р.Р. (Кузатув Кенгашининг мустақил аъзоси); 3) Тогаев Н.; 4) Абдуллаев Б.Ш.; 5) Арипова С.М. |
| 10 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг Тафтишчиси этиб Шамукимов А.И. келгуси акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар 1 (бир) йил муддатга сайлансин. |
| 11 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг Бош директори этиб Умаров С.А. сайлансин ва у билан меҳнат шартномаси 1 (бир) йил муддатга тузилсин. Бунда, Жамият номидан меҳнат шартномасини имзолаш ваколати йиғилиш раиси Р.Калонхўжаевга берилсин. |
| 12 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2024 йилдаги фаолияти бўйича мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилсин, мажбурий аудиторлик текширувини ўтказувчи этиб «AUDIT-KANON» МЧЖ аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори 90 720 минг сўм (ҚҚС билан) этиб белгилансин, шунингдек у билан Бош директор С.Умаров Жамият номидан мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича шартнома тузсин. |
| 13 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг суғурта фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ барча операциялари, шу жумладан йирик битимлар Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти (кундалик хўжалик фаолияти) билан боғлиқ битимлар тоифасига кириши тан олинсин ва тасдиқлансин ҳамда Бош директорга мазкур битимларни Жамият номидан келгуси акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда мустақил равишда тузиш ваколати олдиндан берилсин. «TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамияти томонидан суғурта, инвестиция ва улар билан боғлиқ бўлган тузиладиган битимлар ушбу битимлардаги контрагентларнинг аффилланганлигидан қатъий назар Жамиятнинг барча акциядорлари манфаатдор бўлган битимлар эканлиги тасдиқлансин. |
| 14 |
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2025-2029 йилларда ривожланиш стратегияси тасдиқлансин. |