| 1 |
Жамият кузатув кенгашининг 2016 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин |
| 2 |
Жамият Бош директорининг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда 1 707 236,0 минг сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин. |
| 4 |
Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан “Promstroy-Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосалари тасдиқлансин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган 1 707 236,0 минг сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин, яъни: - 6 фоизи (яъни 102 434 160 сўми)ни, умумий йиғилишга тайёргарлик ва ўтказишга қилинадиган харажатларга, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, саноқ комиссияси ва ижроия органи аъзоларини моддий рағбатлантиришга; - 84,7 фоизи (яъни 1 445 279 840 сўми)ни, ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондига; - 9,3 фоизи (яъни 159 522 000 сўми)ни дивиденд тўловларига (бунда хар битта акция учун 165 сўм). Жисмоний шахс бўлган акциядорларга - нақд пул кўринишида ва пластик карточкаларига пул ўтказиш йўли билан дивиденд тўлансин. Юридик шахс бўлган акциядорларга - банк орқали пул кўчириш йўли билан дивиденд тўлансин. Дивидендларни тўлашни бошлаш санаси 03.07.2017 йил ва тугаш санаси 22.08.2017 йил этиб белгилансин. |
| 7 |
Жамият бухгалтерия маълумотлари бўйича дивиденд тўловларидан 26 525,0 минг сўми (шундан 2012 йил якунларидан 4 413,0 минг сўм, 2011 йил якунларидан 9 369,0 минг сўм ҳамда 2012 йилгача бўлган давр мобайнида 12 743,0 минг сўм) охирги уч йил ичида акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Шунингдек, акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган мазкур дивиденд тўловлари (26 525,0 минг сўми (шундан 2012 йил якунларидан 4 413,0 минг сўм, 2011 йил якунларидан 9 369,0 минг сўм ҳамда 2012 йилгача бўлган давр мобайнида 12 743,0 минг сўм)) Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни”нинг 51-моддасига асосан жамият ихтиёрида қолдирилсин ва жамият бухгалтерия ёзувларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин. |
| 8 |
Жамият 2017 йил фаолияти учун кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар сайлансин: Сираджев Алишер Зияевич, Даниярова Феруза Абдулхакимовна, Гимранова Гулнора Каримовна, Absalamov Baxtiyar Ashirbayevich, Рўзиев Эргаш, Рахимов Бекзод Арзиевич, Турабов Шоди Турабович, Чавдаева Мохинур Ясавиевна, Қурбонов Мақсуд |
| 9 |
Жамият 2017 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибига қуйидаги номзодлар сайлансин: Сайфуллаев Илхом, Алмамедова Лола Нуриевна, Асадулова Наталья Владимировна |
| 10 |
“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти бош директори лавозимига Каимов Хошим Каримович тайинлансин ва бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилсин. |
| 11 |
Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва саноқ комиссияси аъзолари, шунингдек жамият ижроия органи ва мехнат жамоалари жамиятнинг 2016 йилги фаолияти юзасидан рағбатлантирилсин ва уларга тўланадиган тўловлар миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 12 |
Ушбу қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш вазифаси жамият бош директори зиммасига юклатилсин. |