№ | Ovoz berishga qo‘yilgan masalalar/Вопросы, поставленные на голосование/Questions put to the vote | Ovoz berish yakunlari (yoqlash) %/Итоги голосования за %/Results of voting for % | Ovoz berish yakunlari (yoqlash) /Итоги голосования за количество/Results of voting for the number of | Ovoz berish yakunlari (qarshi) %/Итоги голосования против %/Results of the vote against % | Ovoz berish yakunlari (qarshi)/Итоги голосования против количество/The results of the vote against the number | Ovoz berish yakunlari (betaraflar) %/Итоги голосования воздержались %/The results of the vote abstained % | Ovoz berish yakunlari (betaraflar)/Итоги голосования воздержались количество/Voting results abstained number |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти устав фондини (устав капиталини) камайтириш, акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш орқали уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида | 100 | 749 257 532 | 0 | 0 | 0 | 0 |
№ | Matn/Текст/Text |
---|---|
1 | 1. Вазирлар Маҳкамасининг “Кимё саноати соҳасида фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 февралдаги 77-сон (ХДФУ) қарори, жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 24 мартдаги 7-сон-мажлис баёни ва 2022 йил 10 мартдаги топшириш-қабул килиш далолатномаларига биноан “Олмалиқ КМК” АЖга тегишли “Қизилқум фосфорит комплекси” 450 665 149 465 сўм баланс (қолдиқ) қийматида давлат улушини камайтириш ҳисобига “Узкимёсаноат” АЖ балансига топширилганлиги; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармони, 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон, 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон Қарорлари ва “Олмалиқ КМК” АЖ Ягона акциядорининг 2021 йил 7 июндаги 26/08-қр-сон қарорига мувофиқ қуйидаги узоқ муддатли жамият акциялар пакета давлат улушини камайтириш ҳисобига давлат бошқарув органларига: - “Чотқол” МЧЖ устав капиталидаги 10 000 000 сўм ёки 12,5 фоизлик улуш 2021 йил 21 июндаги топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатномага асосан Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Агробанк” АТБ устав капиталидаги 2 338 336 сўм ёки 0,0001 фоизлик улуш 2021 йил 12 июлдаги қимматли қоғозларни топшириш тўғрисидаги келишувига асосан Молия вазирлигига; - “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ устав капиталидаги 21 090 сум ёки 0,0005 фоизлик улуш 2021 йил 12 июлдаги қимматли қоғозларни топшириш тўғрисидаги келишувига асосан Молия вазирлигига; - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ устав капиталидаги 1 178 483 090 сўм ёки 3,34 фоизлик улуш 2021 йил 28 июндаги қимматли қоғозларни топшириш тўғрисидаги келишувига асосан Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Марказий ипподром” АЖ устав капиталидаги 60 000 000 000 сўм ёки 66,96 фоизлик улуш 2021 йил 28 июндаги қимматли қоғозларни топшириш тўғрисидаги келишувига асосан Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Ипотекабанк” АТИБ устав капиталидаги 16 075 536 180 сум ёки 0,54 фоизлик улуш 2021 йил 01 ноябрдаги 29-01-36/198-сонли қимматли қоғозларни топшириш тўғрисидаги келишувига асосан Молия вазирлигига; - “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ устав капиталидаги 7 704 480 000 сўм ёки 0,33 фоизлик улуш 2022 йил 27 апрелдаги рўйхат рақами 312/555-сонли қимматли қоғозларни топшириш тўғрисидаги келишувига асосан Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Биринчи резина техника заводи” МЧЖ устав капиталидаги 25 008 750 000 сўм ёки 10 фоизлик улуш 2019 йил 23 декабрдаги топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасига асосан “Ўзкимёсаноат” АЖга ўтказилганлиги ҳамда бухгалтерия маълумотларига асосан, баланс (колдиқ) ва (ёки) номинал қийматида топширилган активларнинг умумий қиймати 560 644 758 161 сўмни ташкил этганлиги маълумот учун кабул қилинсин. 2. Жамиятнинг устав фондини (устав капитали) 2 967 813 060 296 сўмдан 2 407 168 299 030 сўмгача Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли номинал қиймати 3 914 сўм бўлган 143 240 869 дона оддий эгаси номи ёзилган хужжатсиз акцияларни бекор қилиш йўли билан камайтирилсин. Бунда, топширилган активларнинг баланс қиймати (560 644 758 161 сўм) ва камайтирилган акцияларнинг номинал қиймати (560 644 761 266 сўм) ўртасидаги 3 015 сўмлик фарқ келгусида Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини оширилишида қўйилма сифатида ҳисобга олинсин. 3. Жамият устав фонди (устав капитали) 2 407 168 299 030 (икки триллион тўрт юз етти миллиард бир юз олтмиш саккиз миллион икки юз тўқсон тўқкиз минг ўттиз) сўм номинал қиймати 3 914 сўм бўлган 615 014 895 дона акцияга бўлинган ҳолда: - давлат улуши - 98,54 фоиз, яъни жами 2 371 949 218 982 (икки триллион уч юз етмиш бир миллиард тўққиз юз қирқ тўққиз миллион икки юз ўн саккиз минг тўққиз юз саксон икки) сўмлик, 606 016 663 дона оддий акциялардан; - жисмоний ва юридик шахслар улуши - 1,46 фоиз, яъни жами 35 219 080 048 (ўттиз беш миллиард икки юз ўн тўққиз миллион саксон минг қирқ саккиз) сўмлик, 8 998 232 дона имтиёзли акциялардан иборат тасдиқлансин. 4. Молия вазирлиги томонидан 2022 йил 16 февралдаги “Олмалиқ кон-металлургия комбината” акциядорлик жамияти акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги Р0366-15-сон карорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги матни лойиҳаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Жамиятнинг амалдаги уставига таклиф этилаётган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ маъқуллансин ҳамда тасдиқлансин. 6. Жамият бошқарув раиси А. Хурсановга: акциялар қўшимча чиқарилишига ўзгартиришлар матнини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Молия вазирлигига топширилишини таъминлаш; жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай барча кредиторларни қонунчиликда белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиш; жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин. 7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш директор ўринбосари А. Миралиев ва “Олмалиқ кон-металлургия комбината” АЖ бошқарув раиси А. Хурсанов зиммасига юклансин. |
№ | F.I.Sh/Ф.И.О./Full name | Shaxs a’zosi hisoblangan emitent organining nomi/Наименование органа эмитента, членом которого является лицо/Name of the issuer's agency of which the person is a member | To‘lov turi (haq va (yoki) kompensatsiyalar)/Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация)/Type of payment (remuneration and (or) compensation) | Hisoblangan summa (so‘m)/Начисленная сумма (сум)/Accrued amount (sum) | Mablag‘lar hisoblangan davr/Период, за который начислены средства/The period for which the funds were accrued | To‘lov nazarda tutilgan emitent hujjati/Документ, котором предусмотрена выплата/The document that provides for the payment |
---|---|---|---|---|---|---|
№ | F.I.Sh/Ф.И.О./Full name | Ish joyi/Место работы/Place of work | Lavozimi/Должность/Post | Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held | Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned | Ovozlar soni/Количество голосов/Number of votes |
---|---|---|---|---|---|---|