1 |
Акциядорларнинг умумий йиғилиш регламенти тасдиқлансин |
2 |
М.Сайфидинова, Н.Баишева, О.Мираюбовалар акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзолари этиб тасдиқлансин |
3 |
Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи иловага мувофиқ тасдиқлансин |
4 |
“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботи шартли равишда тасдиқлансин |
5 |
Жамият Кузатув кенгашнинг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. |
6 |
Жамият Тафтиш комиссиясининг 2021 йил якунлари бўйича хулосаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
7 |
“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича “OSIYO-AUDIT” МЧЖ ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан берилган хулосаси тасдиқлансин. |
8 |
Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича соф фойдани тақсимлаш масаласини тасдиқлаш юзасидан Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритилсин |
9 |
“OSIYO-AUDIT” МЧЖ ташкилоти томонидан Жамиятнинг Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича берган хулосаси тасдиқлансин |
10 |
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 75-моддасига асосан жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонунчиликда белгиланган тартибда тузиш жамиятнинг Кузатув кенгаш ваколатга киритилганлигини инобатга олган холда, жамиятнинг улуши бўлган маъсулияти чекланган жамиятлар таъсисчилигидан чиқиш масаласи дастлаб жамият Кузатув кенгаш йиғилишида кўриб чиқилиб қарор қабул қилиш учун йиғилиш кун тартибига киритилсин |
11 |
2021 йил 30 декабрдаги ўтказилган акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиш кун тартибидаги 3-4 масалаларини бекор қилинсин ва конунчиликда белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилсин |
12 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 168-сон қарорининг 2-иловасида назарда тутилган ташкилотлар устав фондидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улуши улар томонидан топширилган активларнинг сотилган қийматига камайтирилишини ва бунда сотилган қиймат баланс қийматидан юқори бўлган тақдирда, давлат ва хўжалик жамияти улушлари баланс қиймати миқдорига камайтирилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда жамият устав фондини объектлар сотилганидан сўнг камайтирилсин. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига тегишли бўлган “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятининг 3 434 580 000 сўмлик 3 434 580 дона оддий акцияларини номинал қийматда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига берилсин, бунда, берилган акциялар ҳисобига “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти устав фондидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (давлат улушига) тегишли 3 434 580 дона оддий акцияларни бекор қилиш йўли билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти устав фондини 3 434 580 000 сўмга камайтирилсин. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бошқаруви, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилсин. 2021 йил 30 декабрдаги навбатдан ташқари ўтказилган йиғилиш қарорини бажариш мақсадида, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти устави 2022 йил 21 январда 457600-сон билан Ангрен шахар давлат хизматлари марказида қайта рўйхатдан ўтказилган бўлиб жамият устав фонди 185 773 565 000 сўм, номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 184 302 515 дона оддий ва 1 471 050 дона имтиёзли акцияларга тақсимланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти устав фондидаги 48,86 фоиз акцияларини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига номинал қийматда бериш тўғрисида томонлар ўртасида келишув имзоланган ва “TSIAR-DEPO” МЧЖ инвестиция воситачиси томонидан 2022 йил 8 январда 315/408-сон билан битим рўйхатга олингани маълумот учун қабул қилинсин. |
13 |
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг устав капитали камайишини инобатга олиб, жамиятнинг жами акциялар сони камайиши ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2020 йил 4 ноябрда №L0272-6 рақам билан рўйхатга олинган “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матни иловага мувофиқ тасдиқлансин |
14 |
Жамиятнинг иловада келтирилган аффилланган шахслари билан келгусида кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузиладиган битим (битимлар) маъқуллансин |
15 |
Жамиятнинг қуйидаги корпоратив фаолиятини тартибга солувчи бошқарув низомлари тасдиқлансин: 1. “Ўзбеккўмир” АЖнинг Ижроия органи тўғрисида; 2. “Ўзбеккўмир” АЖнинг Кузатув кенгаши тўғрисида; 3. “Ўзбеккўмир” АЖнинг Кузатув кенгаши ҳузуридаги Аудит қўмитаси тўғрисида; 4. “Ўзбеккўмир” АЖнинг Кузатув кенгаши ҳузуридаги тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси тўғрисида,; 5. “Ўзбеккўмир” АЖнинг Кузатув кенгаши ҳузуридаги стратегия ва инвестициялар қўмитаси тўғрисида; 6. “Ўзбеккўмир” АЖнинг Кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси тўғрисидаги низомлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
16 |
Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави иловага мувофиқ тасдиқлансин ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин |
|
|