АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА
“Тошкент” РФБ АЖ 2026 йил 16 сентябрь куни жамият
акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
КУН ТАРТИБИ:
1) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
регламентини тасдиқлаш ва котибини сайлаш;
2) Саноқ комиссияси аъзоларини тасдиқлаш;
3) Жамият Кузатув кенгаши аъзоси М. Матчоновнинг
ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
4) Жамият Кузатув кенгашининг мустақил аъзосини сайлаш.
Жамиятнинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон
Республикаси, Тошкент шаҳри, 1000170, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ
кўчаси, 107-уй.
Жамиятнинг электрон манзили: info@uzse.uz
Йиғилиш ўтказиладиган манзил: Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш: 16.09.2026 й. йиғилиш
ўтказиладиган жойда соат 14-00 дан 15-00 гача.
Йиғилиш бошланиш вақти: 15-00
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз
бериш тартиби:
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи
акциядор томонидан ўз вакили орқали амалга оширилади.
Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишида ўз вакилини
исталган вақтда алмаштиришга ҳақли.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида акциядорнинг вакили
тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома асосида иш кўради.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш
"жамиятнинг битта овоз берувчи акцияси - битта овоз" тамойили асосида
амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги
масалалар бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари билан амалга оширилади.
Акциядорлар йиғилиш материалларини иш кунлари соат 10-00
дан 16-00 гача қуйидаги манзилда олиш ҳуқуқига эга: Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй. Мурожаат
учун телефон: (90) 358-47-57.