Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат
Қўмитасининг 2017 йил 6 январдаги 101/02-03-сонли топшириғига мувофиқ “Тошкент”
РФБ Раҳбарияти барча биржа аъзоларини (Брокерлик бюроси) Ўзбекистон Республикаси
Марказий Банки, Ўзбекистон Республикаси Мулк Қўмитаси, Қимматли қоғозлар
бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази, Марказий Депозитария ва
тижорат банклари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар
бозорида маркет-мейкерларни шакллантириш муаммоларига қаратилган қўшма йиғилиш
бўлиб ўтиши тўғрисида хабардор қилади
Йиғилиш 26 январ куни соат 11:00
да Тошкент шаҳри,Бухоро кўчаси, 10-уй (3-қават, катта зал) манзил бўйича бўлиб
ўтади.
Ўзбекистон Республикаси қимматли
қоғозлар бозорида маркет-мейкерликни шакллантириш муаммолари бўйича Сизнинг
таклиф ва ечимларингиз муҳум аҳамиятга эга ҳамда улар эътиборга олинади.
ББ лар раҳбарлари ва трейдерларининг иштироки
мажбурий!