РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24,3
Цена последний сделки : 24,3 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 4 150
Цена последний сделки : 4 200 ( ▲ 50.0 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 2 302
Цена последний сделки : 2 203 ( ▼ 99.0 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 950
Цена последний сделки : 900 ( ▼ 50.0 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 1 550
Цена последний сделки : 1 577,3 ( ▲ 27.3 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 9,43
Цена последний сделки : 9,53 ( ▲ 0.1 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 29,95
Цена последний сделки : 27,22 ( ▼ 2.73 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 3 495,99
Цена последний сделки : 3 500 ( ▲ 4.01 )
Дата последней сделки : 12.12.2024
Цена закрытия : 1,12
Цена последний сделки : 1,09 ( ▼ 0.03 )
Дата последней сделки : 12.12.2024

Пресс-релиз
25.07.2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 02/5-76-сонли Молия вазирлигига юклатилган топшириғига мувофиқ, уюшмаган биржадан ташқари ва уюшган биржадаги қимматли қоғозлар бозори учун янги тариф сиёсатини тасдиқлаш вазифаси белгиланган. 

Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2022 йил 20 июндаги хатида, “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар билан савдоларга тадбиқ этилиши таклиф қилинаётган янги тариф сиёсатини 2022 йил 1 августдан амалиётга жорий этилиши тавсия қилинган. 

Таклиф қилинган янги тариф сиёсати асосида “Тошкент” РФБ томонидан қимматли қоғозлар билан биржа савдоларида ва кейинчалик биржа томонидан ташкиллаштирилиши кўзда тутилаётган биржадан ташқари уюшган савдолар (2022 йил 17 январдаги 90-сон ПҚга асосан) комиссия тўловлари бўйича янги тарифлар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур тарифлар “Тошкент” РФБ Кузатув Кенгашининг 2022 йил 19 июлдаги мажлисида тарифларни ўзгартириш ва такомиллаштириш киритиш тўғрисидаги масалалари кўриб чиқилди ва қуйидагича тасдиқланди: 

Биржа комиссия тўловларининг янги тарифлари Ягона дастурий техник мажмуа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, «Фонд бозори ахборот ресурс маркази» ДУК нинг 2022 йил 27 июнда тасдиқланган ва 2022 йил 1 августдан кучга кириши белгиланган, «Фонд бозори ахборот ресурс маркази» ДУКнинг «Ягона дастурий техник мажмуаси» орқали кўрсатиладиган хизматлари учун тарифлар»ининг, ЯДТК хизматларидан фойдаланиш учун «Тошкент» РФБга белгиланган тарифларини қўшган ҳолда ишлаб чиқилган.

Янги қабул қилинган тарифларга кўра, акциялар билан биржа савдоларидаги битимлар комиссиялари барча савдо хажмидаги битимларга бир ҳилда этиб белгиланмоқда ва Ягона дастурий техник мажмуа (ЯДТМ) хизматларини инобатга олган ҳолда, битимнинг хар бир томони учун 0,16% этиб белгиланмоқда. Биржа битимларининг аксари қисми (битимлар сони бўйича) Main Board G1 савдо майдонида 5 млрд сўмгача бўлган хажмда амалга оширилаётганини инобатга олсак, биржа битимлари бўйича комиссия тўловлари камайтирилганини гувохи бўлишингиз мумкин, амалдаги тарифларга кўра мазкур диапазондаги биржа битимлари комиссияси 0,45-0,25% бўлган). Акциялар билан РЕПО битимлари эса ЯДТМ хизматлари билан биргаликда, битимнинг хар бир томони учун 0,02% этиб белгиланди (амалдаги тарифга кўра 0,1-0,15% бўлган).

Янги тарифларга кўра облигация бозорини янада ривожлантириш мақсадида, битимнинг иккала томон иштирокчилари, яъни сотувчи ва сотиб олувчи томонлари учун биржа битимлари комиссия тўловлари бир неча баробар арзонлаштирилди ва 0,0055% этиб белгиланди. Мазкур кўрсатгич амалдаги тарифга нисбатан 7-12 баробар арзонлашганини кўришимиз мумкин (амалдаги тариф бўйича облигациялар билан биржа битимлари 0,04-0,07% бўлган). Облигациялар билан амалга ошириладиган РЕПО битимлари ҳам битимнинг хар бир томони учун 0,0055% этиб белгиланган.

Эслатма. “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар билан биржа битимлари бўйича комиссия тўловларига белгиланган янги тарифлар 2022 йилнинг 1 августидан кучга кириши белгиланган.

Биржа томонидан ташкиллаштирилиши кўзда тутилаётган биржадан ташқари уюшган савдолар (2022 йил 17 январдаги 90-сон ПҚга асосан) комиссия тўловлари ҳам савдо хажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда битим томонларига бирҳилда этиб белгиланган ва қуйидаги кўрингишда тасдиқланди. 


Эслатма. “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари уюшган бозорда ташкиллаштириладиган савдолар битимлари бўйича комиссия тўловларига белгиланган янги тарифлар, “Тошкент” РФБ томонидан мазкур фаолият турини амалга оширилишига қўшимча хуқуқий асослар яратилиши ва техник жихатдан ЯДТМ созланмалари тўғирлангандан сўнг қўшимча эълон бериш орқали кучга кириши белгиланган.


Все новости Назад