Тошкент” РФБ
нинг 2023 йил 7 апрелдаги бошқарув
қарори билан “IMKON FINANS mikromoliya tashkiloti” АЖ нинг корпоратив облигациялари (UZ6056967AС7) IFMT3 - биржа тикери
билан 2023 йилнинг 10 апрелидан
биржа котировкалаш варағи “Bond Market” облигациялар бозорига киритилди.
«IMKON FINANS mikromoliya tashkiloti» акциядорлик жамияти:
«IMKON FINANS mikromoliya tashkiloti» 2011 йил 9 сентябрда ташкил
топган.
Жамият фаолиятининг асосий йўналиши жисмоний ва
юридик шахсларга микрокредитлар, микрозаймлар бериш, микролизингни амалга
ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа
микромолиявий ва воситасилик хизматларини
кўрсатишдан иборат (маълумотлар жамиятнинг
расмий вэб-сайти www.imkonfinans.uz дан
олинган).
Ушбу корпоратив облигациялар
чиқарилуви (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги томонидан
15.02.2023й. В0341-3-рақами билан рўйхҳатдан ўтказилган) жамият томонидан
учинчи чиқарилувдир.
Чиқарилув шартлари:
Ушбу чиқарилувнинг андеррайтери «HBCapital» МЧЖ ҳисобланади.
***Эслатиб
ўтамиз,
2022 йил 25 июлда рўйҳатдан ўтказилган 3 000 000 000 сўмлик
облигациялар муваффақиятли жойлаштирилган ва ҳозирда муомалада. ***