Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси биржа савдоларида турган “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 60,3 фоиз давлат акция пакетлари бўйича биржа савдолари акциялар пакети нархини 20 фоизга пасайтирган холда давом эттирилаётганлигини маълум қилади.
Савдога чиқарилган акцияларнинг умумий сони – 18 645 786 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 365 сўм;
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 8 279,20 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 154 372 191 451,20 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – савдолар "битта та акция - битта та лот" тамоили асосида давом эттирилмокда.
Талабгорлар биржа Қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси (PO) орқали давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз буюртманомаларини тақдим этишлари мумкин.
Қўшимча саволлар юзасидан “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz
Веб сайт: www.ndvakt.uz