«Issiqlikelektrloyiha»
акциядорлик жамиятининг 22,28 фоиз давлат акциялари 10 фоизга пасайтирилди
Давлат активларини
хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси мажлисининг 2025 йил 28 июлдаги 61 сон (ВМ 21/25-61-сон, 28.07.2025й.) баёни, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 1 августдаги Буйруғига асосан «Issiqlikelektrloyiha» акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги 22,28% давлат улуши бахоланган қийматига нисбатан 10 фоизга пасайтирилиб қайтадан биржа савдоларига чиқарилди.
-
Акциялар сони – 178 545
дона оддий акция;
-
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 71 741,70 сўм;
-
Акциялар пакетининг умумий
бошланғич нархи – 12 809 121 826,50 сўм;
-
Савдо ташкилотчиси – «Тошкент
РФБ» АЖ;
-
Лотлар сони – 1 лотда 178 545
дона оддий акция.
Талабгорлар 2025 йил 22 сентябр кунидан бошлаб «Тошкент РФБ» АЖ нинг махсус платформаси, МҚҚМП Nego майдончаси орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Маҳаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.
Қўшимча маьлумотлар учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармасига (+998 71) 207-05-19 ва «PREMIUM FINANCE» МЧЖ инвестиция воситачисига (+998 77) 700-10-00 мурожаат қилишингиз мумкин.